Юқори Чирчиқда BMW аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 20 июль куни 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи У.Б. ВМW русумли транспорт воситасида Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Tracker русумли транспорт воситасини урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







