Cаломатлик

Нега эрталаб нонушта қилиш керак?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Нега эрталаб нонушта қилиш керак?

Кўпчилик инсонлар эрталаб ишга ёки ўқишга шошилиб, нонушта қилишни унутади. Айримлар эса иштаҳаси йўқлиги туфайли тамадди қилишни хушламайди. Аммо бунга доимий одатланиш организмда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

— Эрталаб нонушта қилишнинг саломатлик учун фойдаси катта, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Энг аввало, у кунни яхши бошлаш ва юқори самарадорликка эришишга ёрдам беради. Қолаверса, тонги тамадди организмни энергия ва зарур озуқа моддалари билан таъминлайди.

 

Эрталаб нонушта қилмаслик туфайли тана қувват манбаидан айрилади. Оқибатда организм ўзининг сақланган энергия ресурсларини ишлатишга мажбур бўлади.

 

Натижада кун давомида чарчоқ, диққатнинг йўқолиши ва концентрациянинг пасайиши кузатилади. Бу, айниқса, ишда ва ўқишда юқори самарадорликка эришишга тўсқинлик қилади. Мазкур ҳолат мунтазам давом этганда, ошқозон-ичак тракти касалликларининг кучайиши ва жигар-ўт фаолиятида қатор муаммоларга олиб келиши мумкин.

 

Бундан ташқари, эрталабки овқат метаболизмни тезлаштириб, организмнинг калорияларни тезроқ сарфлашини таъминлайди. Нонушта қилмаслик бу жараённи секинлаштириб, танада ортиқча вазн йиғилади.

 

Шунингдек, тонгги тамадди қонда шакар миқдорини нормал ҳолатда ушлаб туришга ёрдам бериши билан фойдали. Агар нонушта қилинмаса, қонда қанд миқдори пасайиб кетиши мумкин. Бу эса уйқучанлик, асабийлик ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Шу билан бирга, ошқозонда кислота миқдорининг ошиши туфайли турли хасталиклар, хусусан, гастрит ёки яра пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.

 

Биламизки, мунтазам ва тўғри овқатланиш иммун тизимини мустаҳкамлайди. Нонушта қилмаслик эса аксинча иммунитетнинг пасайишига ва организмнинг турли инфекцияларга қарши курашиш қобилиятининг сусайишига сабаб бўлади.

 

Сўнгги тадқиқотларга кўра, эрталаб уйқудан турганда сўнг овқатланмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиради ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин.

 

Албатта ҳаммага бирдек мос келадиган универсал нонушта йўқ. Бу организмнинг ўзига хослигигига боғлиқ. Хусусан, юқори кислоталик ва интенсив ҳазм қилиш ҳолати бўлган одамлар кучли нонушта қилиши, аксинча бўлса, енгилроқ тамадди қилгани мақсадга мувофиқ.

 

Тонгни бир стакан илиқ сув ичиш билан бошлаш саломатлик учун кони фойда. Нонуштага эса тухум, товуқ гўшти, жавдари ундан қилинган нон ва нон маҳсулотлари, асал пишлоқ ва бўтқалар тановул қилиш тавсия этилади.

 

Аксинча, хамиртурушли нон, пишириқлар, аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи цитрус меваларни истеъмол қилиш ва кофе ичиш мумкин эмас.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Нега эрталаб нонушта қилиш керак? | Zamon.uz