Ўзбекистон

Ўзбекистонда аҳолининг ўсиши секинлашди

Бу ҳақида Статистика агентиги маълум қилди.

Ўзбекистонда аҳолининг ўсиши секинлашди

 

2024 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37 млн 134,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоиз ёки 761,8 минг кишига кўпайган. Бу ҳақИда Статистика агентиги маълум қилди.

 

Жорий йилдан бошлаб аҳоли сонининг ўсиши секинлаша бошлаган. Хусусан, 2023 йилнинг мос даврида аҳолининг ўсиши 2,2 фоизни ёки 768,8 минг нафарни ташкил этган.

 

2024 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 97 минг 400 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1265 тага камайган. 2022 йилнинг мос даври билан таққосланганда эса 11 минг 534 тага камайган.

 

Ҳисобот даврида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 22,9 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 27,8 ёшни ташкил этган. Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келиб, жами никоҳларнинг 76,2 фоизини ташкил этган.

 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 22 минг 467 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2955 тага ёки 11,6 фоизга камайган. Шундай бўлсада, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 мингтага кўп.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.