Самарқандда Cobalt 3 ёшли болани уриб юборди
Ҳодиса оқибатида болакай вафот этган.

Қайд этилишича, туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи И.Р. Cobalt машинасини Тойлоқ-Ургут автомобил йўлида Ургут йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлдан ўтаётган 2021 йилда туғилган Н.Н.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида болакай вафот этган.
ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, Cobalt машинасининг рул бошқаруви ва ишчи тормоз тизими соз ҳолда бўлган. Шунингдек, ҳайдовчи машинани фавқулодда тормозлаб, тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисанинг олдини олиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан И.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.







