Россияда 75 та дрон уриб туширилди
Уларнинг энг кўпи Ростов вилоятида аниқланган.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, тунда Россия Федерациясининг етти вилоятида 75 та дрон уриб туширилган.
Дронларнинг 36 таси Ростов вилоятида, 8 таси Курск вилоятида, 9 таси Белгород вилоятида, 17 таси Орёл вилоятида, 2 таси Рязан вилоятида, шунингдек, Воронеж вилояти, Краснодар ўлкаси ва Азов денгизи узра биттадан дронлар уриб туширилди, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.







