Тошкентда Nexia ёниб кетди
ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Бугун, 3 август куни Яшнобод туманининг Уйсозлар кўчасида Nexia-1 русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.







