Ўзбекистон

Дониёр Ғаниев депутатликдан кетди

Бу ҳақида унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Дониёр Ғаниев депутатликдан кетди

Дониёр Ғаниев янги ишга ўтиши муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлик фаолиятини якунлади. Собиқ депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида:

 

“Сайловчилар билдирган ишончни оқлаш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммо ва хоҳишларини парламент минбарига олиб чиқиш, қабул қилинган қонунларнинг адолатли ва инсонпарвар бўлишига ҳисса қўшиш, мурожаат қилган фуқароларга ёрдам бера олиш имконияти мен учун депутатликнинг энг катта шарафи бўлди. Бундай имконият ва бахт менга насиб қилганидан ҳар доим фахрланаман.

 

Албатта, депутатлик фаолиятимга энг муносиб баҳони сайловчилар беради. Балки, менга овоз берган сайловчиларнинг ишончини ҳар доим ҳам оқлай олмагандирман. Бироқ, виждонимга қарши бормасликка, принципларимга содиқ қолишга қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Инсонлар оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи ижобий нормаларни қўллаб-қувватлашдан, фуқаролар манфаати ва ҳуқуқларига зид деб билган қонунларга эса қарши туришдан иккиланмадим”, — деб ёзди.

 

Дониёр Ғаниев кейинги фаолиятини Вазирлар Маҳкамасида инвестиция йўналишида масъул ходим сифатида давом эттиради. Унинг айтишича, у депутатликдан аввал ҳам шу йўналишда ишлаган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.