Яна икки боксчи Олимпиада чемпиони бўлди
Шу тариқа олтин медаллар сони 5 тага етди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Фарғона боксининг яна бир ёрқин вакили Лазизбек Мулложонов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. -92 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу муваффақиятдан кейин делегация медаллари ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзага етди.







