Ўзбекистон

Тошкентда крипто-актив сотган йигит қамалди

Шунингдек, унинг Iphone телефони йўқ қилинди.

Тошкентда крипто-актив сотган йигит қамалди

13 август куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланган 25 ёшли йигитни МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисми билан айбли деб топди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.

 

Суд терговида маълум бўлишича, 2024 йил 6 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Котибияти томонидан рўйхатга олинган мурожаат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда К.А.га тегишли телефондан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган. 

 

Суд мажлисида сўралган айбланувчи юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, крипто-активни йиғиш ва сотиш билан шуғулланганини, крипто-активни ўз аккаунти орқали йиғганини ҳамда крипто-активларни онлайн бўлими орқали сотганини билдирган.

custom img

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

custom img

Қизиқчи Шукурулло Исроилов расман лавозимга тайинланди

Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди.

custom img

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди

Ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида сув тежаш, мактабгача таълим ва туризм лойиҳалари муҳокама қилинди.

custom img

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбарининг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабатини акс эттирувчи аудиоёзув тарқалган эди.

custom img

Жиззахда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Шундан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Тошкентда ЙПХ ходимидан қочган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Автомобиль давлат рақамисиз бўлган, олд ва орқа ойналари қорайтирилган ҳолда ҳаракатланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"