Тошкентда трансформатор ёниб кетди
Оқибатда 80 га яқин хонадон электрсиз қолган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум бўлишича, кеча, 15 август куни кечқурун Сағбон кўчасида жойлашган 278-сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор буткаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан.
Натижада, трансформатордан чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиқиши оқибатида 80 га яқин хонадон электр қувватисиз қолган.
Айни пайтда келиб чиққан ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Электр энергиясидан узилган хонадонларда электр таъминоти тўлиқ тикланган. Келиб чиққан ёнғин трансформаторга зарар етказмаган.







