Ўзбекистон

Экилган сочлар умрбод тўкилмайдими?!

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Экилган сочлар умрбод тўкилмайдими?!

Бугунги кунда соч тўкилиши — турли ёшдаги инсонларни қийнаётган жиддий муаммо. Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда аёлларнинг 75 фоизи, эркакларнинг 50 фоизи айнан шу касалликдан азият чекмоқда. Натижада соч экиш — энг талабгир тиббий хизмат турларидан бирига айланди. Хўш, сочлар тўкилишининг асосий сабаблари нима? Ушбу амалиётнинг неча тури бор? Экилган толалар умрбод тўкилмайдими?

 

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, трихолог Миннура Қодирова жавоб берди.

 

— Одатда соч тўкилиши мунтазам давом этувчи ҳолат ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Яъни меъёр бўйича бир кунда ўртача 80-100 тагача тола тўкилиши мумкин. Агар бу ҳолат тезлашиб, янги толалар ўсиб чиқиши камайса, албатта, хавотирланиш лозим.

 

Соч тўкилишига олиб келувчи омиллар жуда кўп. Энг аввало, бу ирсият билан боғлиқ. Яъни ота-оналардан бирида бундай муаммо бўлса, у фарзандга ҳам ўтиш эҳтимоли юқори.

 

Қолаверса, баъзида соч ўчоқли, яъни танга-танга бўлиб тўкилиши ёки умумий сийраклашиши мумкин. Айрим эркакларда эса андроген алопеция (тепакаллик) учрайди. Бундай касаллик гормонлар фаолияти бузилиши ҳамда ирсият билан боғлиқ.

 

Тангали соч тўкилиши ёндош касалликлар ҳисобига юз бериши, гемоглобин камайганда, ҳомиладорликда, наркоз олишда ва асабийлашганда кузатилади.

 

Сурункали инфекциялар, сил, ўсма касалликлари, нурланиш, стресс, касб билан боғлиқ ноқулай шароитлар, нотўғри парвариш, витамин ва бошқа муҳим моддаларнинг етишмаслиги, айрим дориларни қабул қилиш ҳамда ошқозон-ичак трактининг патологиялари ҳам ушбу муаммони юзага чиқаради. Табиийки, бундай ҳолатларда кўпчилик инсонлар соч экиш амалиётига мурожаат қилади.

 

Ушбу даволаш турининг икки хил — жарроҳлик ва FUE усули мавжуд. Биринчи усулда соч тери билан кесиб олиниб, графтлар битта-битта тола илдизларга ажратилади ва алоҳида жойлаштирилади.

 

FUE — бу чоксиз, кесмаган ҳолда трансплантантларни олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули бўлиб, бугунги кунда мана шу даволаш тури кенг қўлланилмоқда. Унда 1-4 толадан иборат соч гуруҳлари беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан олинади.

 

Агар ушбу амалиётдан кейин шифокорларнинг тавсияларига тўлиқ амал қилинса ва даволанишнинг бошланғич муддатидан яхши ўтиб олинса, кўп ҳолларда экилган толалар қайта тўкилмайди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Экилган сочлар умрбод тўкилмайдими?! | Zamon.uz