Тошкент туманида “Майнинг ферма” аниқланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Маълум бўлишича, фуқаро М.А. тумандаги “А.Навоий” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида 3 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.
У қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 190,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







