Махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди
Қарор (ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
"катта лейтенант" – 3 йил;
"капитан" – 4 йил;
"майор" – 5 йил;
"подполковник" – 6 йил.
Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
"божхона хизмати катта лейтенанти" – 3 йил;
"божхона хизмати капитани" – 4 йил;
"божхона хизмати майори" – 5 йил;
"божхона хизмати подполковниги" – 6 йил.
Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
"катта лейтенант" ҳарбий унвонида – 3 йил;
"капитан" ҳарбий унвонида – 4 йил;
"майор" ҳарбий унвонида – 5 йил;
"подполковник" ҳарбий унвонида – 6 йил.
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
"катта лейтенант" – 3 йил;
"капитан" – 4 йил;
"майор" – 5 йил;
"подполковник" – 6 йил.







