Ўзбекистон

“Бугунги жараёнлар чин маънода улкан ва муҳим воқеадир”

Хорижлик мутахассислар Ислом цивилизацияси маркази ҳақида фикр билдиришди.

“Бугунги жараёнлар чин маънода улкан ва муҳим воқеадир”

“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” анъанавий VIII халқаро конгресс иштирокчилари Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.  Конгресс иштирокчиларига марказдаги қурилиш ишларининг олиб борилиши ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” анъанавий VIII халқаро конгресс иштирокчи ва олимлари Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилиши бўйича фикр билдирди. 

 

Саид Абулҳасан, Эрондаги Динлар ва мазҳаблар университети ректори:

 

— Ўзбекистон минг йиллик тамаддунга эга. Сизлар мана шу келажаги бор цивилизациянинг соҳиблари ҳисобланасизлар. Айтиш жоизки, Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотридий, Хазрат Баҳовуддин Нақшбанд ва бошқалар мана шу тамаддун ривожланишига ҳисса қўшишган.

 

Бугунги кунда дунёдаги аксарият аҳоли айнан Мотуридий таълимотидан фойдаланишади. Яна ислом оламида Термизий ҳам жуда буюк муҳаддис ҳисобланади. Энди етакчи таълимотлардан яна бири Нақшбанд тариқати ҳам дейиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, айнан ушбу маконнинг келажаги бор! Бугунги куннинг фаоллари эса цивилизация марказининг яратувчиси ҳисобланади. Тан олиш керакки, бундай имконият  ҳамма давлатда ҳам мавжуд эмас. 

 

Ирина Попова, Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори:

 

— Ҳозирда Славян маркази билан ҳамкорликда ишламоқдамиз. Бугунги жараёнлар эса барчамиз учун чин маънода улкан ва муҳим воқеадир. 

 

Дин ва илм-фан бу жуда турли соҳалар. Айнан бу марказда ўзгача гармония ва мувозанат сезилади. Мен бу ерда энг қадимий Қуръонларни кўриб ҳайратда қолдим.  Шарқ қўлёзмаларда Усмон Қуръонининг 82 варaғи сақланиши катта масъулият. Биз ҳам бир неча нусхаларни топширганмиз, шу жумладан Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳам бор. 

 

Сандро Тети, Италиялик  ношир ва сиёсатшунос:

 

— Аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги замонавий Ўзбекистон ҳақида, айниқса, ўша буюк мутафаккирлар, шоирлар, ёзувчилар ҳақида, ҳалигача италян тилига таржима қилинмаган китобларни нашр этмоқдамиз. Менинг асосий маърузам жадидчиликнинг тикланиши ҳақида бўлади. Чунки жадидчилик, фикримча, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда, барча мусулмон мамлакатларини ривожлантириш учун, ҳатто ўзгартириш учун ҳам жуда долзарб, деб ҳисоблайман. Ислом, айниқса, Ғарбда мавжуд бўлган жадидчиликни келтирадиган образ. Мен ишонаманки, айни дамда Ўзбекистон ҳар жиҳатдан энг муваффақиятли, энг тез ривожланаётган давлатдир.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Бугунги жараёнлар чин маънода улкан ва муҳим воқеадир” | Zamon.uz