Марғилондаги МЧЖда 521 млн сўмлик газ ўғирланди
Ҳозирда мансабдор шахсга жиноий иш очилган.

Марғилон шаҳридаги “Sh.I.D.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли атлас ва адрас матолари ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари табиий газ тармоғига улаб, 521 млн сўмлик 200,3 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Sh.I.D.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган 521 млн сўмлик зарар тергов ҳаракатлари давомида тўлиқ ундирилди.







