Ўзбекистон

Самарқандда олимларнинг тақдимотлари ўтказилмоқда

Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейининг кўргазмалари намойиш этилмоқда.

Самарқандда олимларнинг тақдимотлари ўтказилмоқда

Самарқандда иш бошлаган VIII Халқаро Конгресс доирасида олимларнинг турли мавзулардаги тақдимотлари ўтказилмоқда.

 

Тақдимот мавзулар турлича, жумладан, “Марказий Осиё исломгача бўлган даврда”, “Жаҳолатга қарши маърифат: ислом маънавий меросини омммалаштиришнинг долзарб масалалари”, “Таълим ва фан ислом цивилизациясининг асоси”, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида”, “Архитектура, санъат ва ҳунармандчилик: келажак учун мерос”, “Инновацион музейлар – келажак музейи: Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейлари кўргазмасида янги технологиялар”, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида”: дунё ва миллий коллекциялар бўйича ишларнинг янги йўналишлари” ва ҳк.

 

Миллий мутахассислар ҳамкорликдаги лойиҳаларни, жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейининг кўргазмалари бўйича видеороликлар намойиш этмоқда.

 

26 августгача давом этадиган Конгресс кун тартиби доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, уни сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, Ислом цивилизациясининг қимматли маданий ва маънавий мулкини келажак авлодга етказиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.

 

Энг муҳими, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг келгуси режалари ва лойиҳалари, хусусан, Марказ музейининг бўлимлари ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, кенг қамровли ташаббусларга, интерактив лойиҳаларга, муҳокамаларга бой ва янгиликлардан иборат “Илм-фан ва таълим”, “Шаҳарсозлик ва меъморчилик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар”, “Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс”, “Давлатчилик тарихи” бўйича кўплаб муҳим тақдимотлар ҳам конгресс кун тартибидан ўрин олган.

 

Конгресс давомида замонавий технологиялар ёрдамида маданий меросни сақлаш ва қайта тиклаш масалалари, шунингдек, маданий бойликларни ёш авлодга етказишда янги инновацион ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда олимларнинг тақдимотлари ўтказилмоқда | Zamon.uz