Самарқандда ТУРКСОЙ халқаро форуми ўтказилмоқда
Тадбир доирасида бир қанча лойиҳалар тақдимот қилинди.

Самарқандда давом этаётган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” халқаро конгресси доирасида “Янги Ренессанс: Маданий меросни сақлашда кино ва медианинг ўрни” мавзусида ТУРКСОЙ халқаро форуми ўтказилмоқда.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизация маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ТУРКСОЙ бош котиби С.раев, Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Ш. Ризаев сўзга чиқиб, туркий халқлар тарихи, маданиятини ўрганиш ва тарғиб этишда кино санъатининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Тадбир доирасида “Кино - мерос ҳимоячиси: маданий лойиҳалар ва ташаббуслар тақдимоти”, “Глобал медиа ҳамкорлик: Меросни асраш бўйича маданиятлараро лойиҳалар” каби тадбирлар бўлиб ўтади. Ушбу дастурлар доирасида Ислом цивилизацияси маркази мультимедиа блоки учун тайёрланган видеороликлар туркуми тақдимоти, шунингдек, “Бақтрия тарихи”, “Ўзбекистон археологик марваридлари”, “Клавихо”, “Худойберган Девонов ва Немис Меннонитлари”, “Мухтор Авезов” лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Форум сўнгида турк дунёси мамлакатлари учун ягона кино ва медиа платформа яратиш тўғрисидаги меморандум имзоланиши кўзда тутилган.







