Зангиотада Damas бутунлай ёниб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ҳодиса 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Назарбек темир йўли кўприги остида содир бўлган.
“Туркистон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи У. М. бошқарувидаги Damas русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.
Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







