Диёра Келдиёрова “катта лейтенант” бўлди
Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига ҳарбий унвонлар топширилди.

Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига Мудофаа вазирлигининг ҳарбий унвонлари топширилди.
Хусусан:
— Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси, лейтенант Диёра Келдиёрова муддатидан олдин навбатдаги “катта лейтенант” ҳарбий унвони ва “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси, кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони билан;
— Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси, кичик сержант Светлана Осиповага бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони ва “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Афанасевич икки хонали уй билан тақдирланди.







