Ўзбекистон

Фарғонада аҳолининг 4 млрд сўмдан ортиқ қарзи бекор қилинди

Уларга етарли даражада иссиқлик етказиб берилмаган вақт учун ҳам тўлов талаб қилинган.

Фарғонада аҳолининг 4 млрд сўмдан ортиқ қарзи бекор қилинди

Рақобат қўмитаси Фарғона вилоятида аҳолига ёзилган 4 млрд сўмдан ошиқ қарзни бекор қилди. 

 

Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тушган мурожаатлар асосида  Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат бошқармаси билан  ҳамкорликда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича  ўрганиш ишлари олиб борилган.

 

Ўрганишларда иситиш мавсуми давомида кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказиб берувчи марказий тармоқларнинг иситиш қозонхоналарида авария ҳолатлари (таъминот узилиши) содир бўлган вақтларда ҳамда табиий газ босими пастлиги ва бошқа асосли сабабларга кўра, аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаганлиги, шунингдек, таъминотчи корхона билан тузилган шартномаларнинг тегишли бандларига асосан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда 6146 нафар истеъмолчининг хонадонларига 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ нореал дебитор қарздорликлар ҳисобланганлиги аниқланган.

 

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

 

Юқоридагиларга кўра, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолат юзасидан вилоят “Иcсиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат бошқармасига  истеъмолчиларга ҳисобланган 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликни бекор қилиш юзасидан кўрсатма берилган.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"