Паркентда қадимий қабр топилди
Ҳозирда ҳудудда қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган “Кумушкон“ маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланганди.
Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги маълум бўлган. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилган.
Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.







