Ўзбекистон

Президент Жамоат хавфсизлиги университетини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев офицер ва талабалар билан мулоқотда дуал таълимни кенг жорий қилиш, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Жамоат хавфсизлиги университетини кўздан кечирди

Кеча, 29 август куни Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди.

 

Ушбу маскан малакали кадрларни мақсадли тайёрлайдиган олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Ўқув юртининг асосий вазифаси чуқур ўқитиш, жанговар ва жисмоний тайёргарликни ошириш орқали жамоат хавфсизлигини самарали ташкил этишга қодир малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

 

Қайд қилинишича, университетга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилинган. Бакалавриатда 15, магистратурада 8 йўналиш бор. Бугунги кунда бакалавриатда мингдан ортиқ курсант, махсус йўналиш, сиртқи таълим ва магистратурада яна шунча ёшлар таълим оляпти. Уларга жами 209 нафар ўқитувчи, профессор ва фан докторлари сабоқ бермоқда.

 

Сўнгги йилларда университетнинг ўқув бинолари капитал таъмирланди. Спорт мажмуаси ва ўқув-услубий ситуацион маркази янгидан қурилди. Ҳар бири 300 ўринга мўлжалланган 6 та ётоқхона замонавий ҳолатга келтирилди. Давлат раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирди.

 

Президент офицер ва талабалар билан мулоқотда дуал таълимни кенг жорий қилиш, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Университетнинг янги спорт мажмуаси ҳам кўздан кечирилди. Икки қаватли мажмуада бассейн, тренажёр ва кросфит зали, бокс, кўпкураш майдонлари ташкил этилган. Катта спорт залида гимнастика, мини-футбол, гандбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси билан бирга баландлик тайёргарлиги ва эвакуация машғулотларини ўтказиш мумкин.

 

Маънавият ва маърифат марказида 500 ўринли тадбирлар зали, ҳарбий оркестр жамоасининг шуғулланиши учун алоҳида хона, ватанпарварлик музейи, психологик марказ жойлашган. Давлат раҳбари уларнинг ижодий чиқишларини кузатди.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Шу тариқа суд ҳужжати ижроси амалда тамомланди.