Андижонда 288 млнлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Андижон шаҳрида электр тармоқларига ноқонуний уланган чойхона ва “Paynet” шохобчаси аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тадбирларда “I.i.” МЧЖ масъул шахслари, фуқаро О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Форобий” МФЙ ҳудудидаги “Sh.” номли чойхонасидаги ускуналарни ҳамда Бобуршоҳ кўчасидаги “Paynet” шохобчасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 288,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







