Россия Бош вазири Ўзбекистонга келди
Унинг илк ташрифи “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бўлди.

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмон ҳалок бўлган аскарларнинг хотирасини ёдга олди. Уруш дастидан беш нафар ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова хотирасига ўрнатилган “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг урушдаги иштироки тарихига бағишланган Шон-шараф музейини кўздан кечириб, Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.







