Ўзбекистон

Бухоро аэропортида қадимий тангалар тўхтатиб қолинди

Улар 500 йил олдин зарб этилгани тахмин қилинмоқда.

Бухоро аэропортида қадимий тангалар тўхтатиб қолинди

Маълум бўлишича, “Бухоро-Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилган. Натижада ушбу фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётганлиги маълум бўлган.

 

Дастлабки таҳлилларга кўра, 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми бундан 500 йил муқаддам зарб этилган бўлиши мумкин.

 

Ҳозирда нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот ўрнида, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

custom img

Ўзбекистонда журналист ва блогерлар учун “Медиа ҳафталик” таълимий лойиҳаси старт олди

Лойиҳа республика бўйлаб қарийб 12,5 минг иштирокчини қамраб олади.

custom img

Ўзбекистонда 2026 йилда синов тариқасида сунъий йўлдош интернети ишга туширилади

Сўнгги тўққиз йилда мамлакатда кенг полосали интернет қамрови 41 фоиздан 99,5 фоизгача ошган.

custom img

Тошкентда янги саноат зоналарини ташкил этишга мораторий жорий этилади

Лойиҳа доирасида атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини 10,5 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухорода экология учун курашаётган ёшлар бирлашди

“Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг финал босқичи қадимий шаҳарда ўзига хос руҳда бўлиб ўтди.

custom img

Тошкент вилоятида аёл киши бўлгани учун бир фуқаро ишга олинмади

Аёл омбудсманга мурожаат қилгач, унинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

custom img

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишди

Мақбараларга зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, дуо қилинди.

custom img

Ўзбекистонда Суперлига ва Пролига клублари даромад солиғидан озод этилди

Клублар 2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда даромад солиғини тўламайди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога келди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон вилоятдаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"