Cаломатлик

Асалари заҳрида саратонга қарши модда топилди

Олимлар янги тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Асалари заҳрида саратонга қарши модда топилди

Ғарбий Австралия университети ва Ҳарри Перкинс институти олимлари асалари заҳридаги мелиттин пептиди саратон ҳужайраларини йўқ қилишга қодирлигини аниқлади.

 

Олимлар Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳридан, шунингдек, Ирландия ва Англиядан олиб келинган 312 та асалари ва тукли ариларнинг заҳрини ўрганиш давомида мелиттин моддасининг ноёб саратонга қарши хусусиятларини кашф этди. Ушбу пептид сут бези саратонига чалинган сичқонларга юборилганда, тадқиқотчилар унинг ғоят кучли эканини аниқлади — мелиттин саратон ҳужайраларининг мембраналарини атиги 60 дақиқа ичида парчалай олган.

 

Ҳайвон организмига юборилганидан кейин 20 дақиқа ичида мелиттин саратон ҳужайраларининг ўсиши ва бўлиниши учун зарур бўлган кимёвий сигналларни бостириш қобилиятини намоён этган.

 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар мелиттин моддаси доцетаксел сингари кимётерапия дорилар билан биргаликда қўлланганда кўкрак бези саратонининг жиддий турларини даволашда самарали бўлиши мумкинлигини аниқлади. Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалардан маълум бўлишича, мелиттин ва доцетаксел комбинацияси ўсмаларнинг ўсишини сезиларли даражада секинлаштиради.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Асалари заҳрида саратонга қарши модда топилди | Zamon.uz