Жаҳон

Россиянинг қаршиликларига қарамай БМТни ислоҳ қилиш режаси қабул қилинди

Нью-Йоркдаги саммитда Германия етакчилигида ишлаб чиқилган “Келажак шартномаси” тасдиқланди.

Россиянинг қаршиликларига қарамай БМТни ислоҳ қилиш режаси қабул қилинди

БМТни ислоҳ қилиш режасини тасдиқлаш маросими аввалида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин режадан ташқари нутқ сўзлади ва ҳужжат матнига қўшимча ўзгартиришлар киритиш зарурлигини маълум қилди. Вершинин овоз беришсиз амалга оширилиши керак бўлган ҳужжатнинг барча 193 мамлакат томонидан расман маъқулланишини шубҳа остига қўйди.

 

Шундай бўлсада, 143 мамлакат Россиянинг бу сўровини кўриб чиқмаслик ва уни рад этиш учун овоз берди. Халқаро ташкилотни ислоҳ қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг қабул қилинишига Россиядан ташқари Беларус, Никарагуа, Шимолий Корея ва Сурия ҳам қарши чиқди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳоти режаси, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш, ядро қуролидан холи дунёга эришиш, барқарор ривожланиш, халқаро хавфсизлик, фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларини ўз ичига олади. Ҳужжат бандларини муҳокама қилиш 2024 йил бошидан бери давом этмоқда.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"