Оҳангаронда МЧЖ раҳбари 9 кишининг номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







