Тошкентдаги мактабда ўқувчи дарс пайти калтакланди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалмоқда.
Аниқланишича, Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабининг 6-“В” синфида рус тили фани дарси маҳалида ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган.
Сўнгра ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г.ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ўқувчига тан жароҳати етказилмаган, саломатлиги жойида.
Бундан хабар топган ўқувчи Э.Г.нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у 188-мактабга ишга қабул қилинганлиги бўйича ҳали буйруғи чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.







