Тошкентда 60 ёшли эркак вояга етмаган қизга шилқимлик қилди
Ҳозирда унга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, номаълум эркак маст ҳолда қизини безовта қилиб, шилқимлик қилгани ҳақида маълум қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолатни содир этган шахс Тошкент вилоятида 1964 йилда туғилган нафақахўр Б.Б. эканлигини аниқлаган.
Бўлиб ўтган суд мажлисида Б.Б. ўз айбига иқрор бўлмаган. Аксинча, у ўз хатти-ҳаракатини қиз унга набирасини жуда эслатганлиги билан изоҳлаган. Аммо Б.Б. ўша пайтда маст бўлганини инкор этмаган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан 2024 йил 30 сентябрда эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.







