Тошкентда ҳайдовчилар бир-бирини дўппослади
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Аниқланишича, Matiz вa Spark русумли автомашина ҳайдовчилари Сергели тумани Янги Сергели кўчасида ҳаракатланган вақтида йўл талашган. Шундан сўнг улар автомашинасидан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришишган.
Ҳайдовчилар бу ҳолат юзасидан муқаддам ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.







