Тошкентда Matiz аварияга учраб, ағдарилиб кетди
Оқибатда йўловчилар тан жароҳати олган.

Ҳолат бугун, 3 ноябрь куни соат 02:00 ларда Сергели тумани Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида юз берган. Унда 2001 йилда туғилган Д.У. бошқарувидаги Spark ва 1997 йилда туғилган Л.A. бошқарувидаги Matiz ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Matiz транспорт воситасининг 2 нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







