Метронинг “Чоштепа” бекатида поезд бузилиб қолди
Бу камида 4 та таркибнинг бир бекатда тўпланиб қолишига сабаб бўлган.

Поезднинг бекатда тўхтаб қолиши ушбу бекатга кириб келаётган бошқа таркибларнинг ҳам навбат кутиб, тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Ҳолат метронинг “Олмазор-Чоштепа” бекатлари оралиғида юз берган.
Шунингдек, ушбу ҳолат қарама қарши йўналишдаги қатновда поездларнинг 20 минутгача кечикишига, бекатларда одамлар тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида тирбандлик кузатилган, одамлар бақир-чақир қилишган.
Кейинги вақтларда Тошкент метросида позеднинг бузилиб қолиш ҳолатлари кўп содир бўлмоқда. Олдинроқ “Космонавтлар” бекатидан ҳаракатланиши керак бўлган поездда техник носозлик юзага келиб, у жойидан ҳаракатланмай қоланди. Бунинг натижасида линиянинг “Беруний” бекатида йўловчилар тўпланиб, йирик тирбандлик юзага келган.







