Ўзбекистон

Ҳоким ўринбосари 7 йилга қамалди, яна бири пора билан ушланди

ДХХ туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди.

Ҳоким ўринбосари 7 йилга қамалди, яна бири пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

 

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг май ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.

 

Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

custom img

Ўзбекистонда болаларни ёзги оромгоҳларга олиб борадиган автобуслар техник кўрикдан ўтказилди

Оромгоҳларга олиб борувчи 3411,6 километр узунликдаги автомобиль йўллари ҳам текширилди.

custom img

Навоийда пора олишдан бош тортган ЙПХ ходимига 1000 доллар мукофот берилди

Маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчининг отаси ИИО ходимига маъмурий материалларни судга юбормаслик учун пора таклиф қилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"