Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб юборди
У пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Ҳолат бугун, 14 ноябрь куни 08:00 ларда Самарқанд шаҳар “Камолиддин Беҳзод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида содир бўлган.
Ҳайдовчи Ф.С. “ISUZU” русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







