Ўзбекистон

Сирдарёда ҳайдовчидан пора сўраган инспектор ушланди

Суд ҳукми билан у озодликдан маҳрум қилинган.

Сирдарёда ҳайдовчидан пора сўраган инспектор ушланди

Маълум қилинишича, Сирдарёда ЙҲХХ катта инспектори ЙТҲ юз берган жойга етиб борган. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириб, йўловчилардан бирининг тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш учун тиббиёт экспертизасини тайинлаган. Ҳайдовчининг бошқарувидаги машинани шу куниёқ жарима майдончасига жойлаштирган. Орадан 4-5 кун ўтгач, ҳайдовчини ўз хизмат хонасига чақирган.

 

Натижада у ЙТҲ содир этилгани бўйича терговга қадар текширув материалларини ҳайдовчининг фойдасига ҳал қилган ҳолда судга чиқариш, суд тиббий экспертизасини енгиллаштириш ҳамда автомашинани жарима майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига ҳайдовчидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.

 

Ҳайдовчи ходимнинг бу таклифига рози бўлмасдан ва ўз вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

 

Унинг аризасига асосан, ўтказилган тезкор тадбир давомида ЙҲХХ катта инспектори ўз хизмат хонасида 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, у ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 3 йил муддатга ИИОда ҳар қандай лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"