Самарқандда яширин цехлар фош бўлди
У ерда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилган.

Нарпай ва Пайариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар А.Ш. ва И.Ж. “Муқимий” ва “Кўпаки” МФЙ ҳудудларида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган. Жами 145 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 3,7 тонна чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







