Фарғонада “вальютафурушлар” ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.А. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) фуқаро М.Х.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро К.Р. фуқаро К.Шга 3 500 АҚШ долларини 44,9 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







