Ўзбекистон

Тошкентдаги хонадондан салкам 25 минг дона пиротехника воситалари топилди

Қиймати 737 миллион сўмни ташкил этадиган мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинган.

Тошкентдаги хонадондан салкам 25 минг дона пиротехника воситалари топилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги хонадонларнинг бирида салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Миллий гвардия ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмаси фош қилинган.

 

Хусусан, пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикага олиб кирилган 205 та қоғоз қутида икки турдаги пиротехника воситалари қонунга хилоф тарзда сақланаётгани фош бўлган.

 

Рангли тутун чиқарувчи ва учқун сачратувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий миқдори 24 минг 637 донани, қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 737 миллион сўмни ташкил қилади.

 

"Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 80 дан зиёд божхона қонунбузилиши ҳолатларида 7,5 миллион донага яқин пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"