Ўзбекистон

Уйда тайёрланган консервалар зарарлими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Уйда тайёрланган консервалар зарарлими?

Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.

 

— Ботулизм — озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишлар ичида энг оғир кечадиган хасталиклардан бири, — дейди мутахассис. — Бу хасталик кўп ҳолларда уй шароитида санитария қоида ва меъёрларига риоя қилинмай тайёрланган сабзавотли, асосан, бодринг, помидор, бақлажон ва қўзиқорин консерваларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқмоқда.

 

Бунга сабаб уй шароитида етарли босимда термик ишлов бериш имконияти мавжуд эмаслигидир. Натижада эса ботулизм қўзғатувчи споралар сақланиб қолади ва улар анаэроб, яъни кислородсиз муҳитда ривожланиб, ўта кучли — ботулинотоксин заҳрини ҳосил қилади.

 

Ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100°С даражада 6 соат, 120°С да эса 10 дақиқагача тирик бўлади.

 

Ўзида бундай зарарли моддани сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида турли салбий оқибатлар, ҳатто, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганда ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги келиб чиқади.

 

Хасталикнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм микробининг токсини асосан марказий асаб тизимига таъсир этади ва организмда турли ўзгаришларга олиб келади.

 

Бу ҳолатда кўпинча нафас олиш қийинлашиши, оғиз-томоқнинг қуриши, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ҳамда умумий ҳолсизланиш, кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади), қорин соҳасидаги оғриқ каби белгилар намоён бўлади.

 

Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади.

 

Агар бу ҳолатда хаста инсонга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ва зарур даво муолажалари ўтказилмаса, унинг нафақат соғлиғи, балки ҳаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин.

 

Шу сабабли ботулизмнинг олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

 

  • уй шароитида консерваларни тайёрламаслик;
  • бозор ва аҳоли гавжум жойларда фуқаролар томонидан сотилаётган, номаълум шароитда тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерваларни харид қилмаслик;
  • банка қопқоғи кўтарилган (бомбаж), шунингдек рангида ўзгариш бўлган консерваларни истеъмол қилмаслик;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитларига эътибор бериш, савдо дўконларидан консерваларни харид қилишда унинг муддати, идишларнинг бутунлиги, қопқоқлари шишмаганлиги ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатларига эътибор бериш;
  • таом тайёрлашда тозаликка ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Уйда тайёрланган консервалар зарарлими? | Zamon.uz