энг долзарб

Дунёда 50 миллиондан ортиқ одам "замонавий қуллик" шароитида яшамоқда

Кейинги 30 йилда эса бу рақамлар янада ошиши мумкин.

Дунёда 50 миллиондан ортиқ одам "замонавий қуллик" шароитида яшамоқда

Anadolu агентлигининг ёзишича, қуллик 200 йилдан кўпроқ вақт олдин расман тақиқланган бўлсада, "замонавий қуллик" ҳодисаси бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир қилувчи жиддий инсон ҳуқуқлари муаммоси бўлиб қолмоқда.

 

Мажбурий меҳнат, қарздорлик, жинсий эксплуатация, мажбурий никоҳ, одам савдоси, болалар меҳнати ва болаларга нисбатан тазйиқ — буларнинг барчаси глобал кўламда сурункали муаммога айланган замонавий қулликнинг шаклларидир.

 

Халқаро меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот ва Walk Free жамғармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда 50 миллиондан ортиқ инсон замонавий қуллик шароитида кун кечирмоқда. Бу дунё аҳолисининг 0,6 фоизи демак.

 

Уларнинг 28 миллиони мажбурий меҳнатга, 22 миллиондан ортиғи эса мажбурий никоҳга дуч келган бўлиб, "замонавий қуллар"нинг учдан икки қисми — аёллар, жумладан, 15 ёшгача бўлган қизлардир.

 

ЮНИСЕФ маълумотларида келтирилишича, дунёда оғир меҳнатга жалб қилинган 160 миллиондан ортиқ бола бор. Уларнинг ҳар тўрт нафардан биттаси соғлиқ учун зарарли, жумладан, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмалар қазиш ва текстил саноатида фаолият юритади.

 

Бундан ташқари, 30 миллионга яқин мигрант болалар одам савдоси ва жинсий қуллик хавфи остида. Замонавий қулликнинг энг юқори даражаси Жанубий Осиё, Африка ва Хитойда кузатилмоқда. биргина Ҳиндистоннинг ўзида мажбурий меҳнатга 11 миллиондан зиёд инсон жалб этилган. Афтикада 9 миллионга яқин "замонавий қул"лар яшаса, Яқин Шарқда уларнинг сони 5 миллиондан ошади.

 

Иқлим ўзгариши замонавий қуллик асосий омилларидан бирига айланган. БМТ прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Жанубий Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадаги 216 миллион инсон табиий офатлар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлади — бу эса уларнинг қуллик хавфи остида қолиш эҳтимолини оширади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"