Ўзбекистон

Рубоб ясаш бутунжаҳон маданий мероси деб эътироф этилди

ЮНEСКО рўйхатига кирган Ўзбекистонга оид номоддий мерос элементлари сони 16 тага етди.

Рубоб ясаш бутунжаҳон маданий мероси деб эътироф этилди

Жорий йилнинг 2-7 декабрь кунлари Парагвай пойтахтида ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 19-сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

 

4 декабрь куни Ҳукуматлараро қўмита йиғилишида Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасининг бошқа давлатлари билан биргаликда “Рубоб ясаш ва чалиш санъати” номинацияси барча аъзо мамлакатларнинг бир овоздан розилиги билан Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди.

 

Қўмита қарорида рубоб Марказий, Жанубий ва Жанубий-Ғарбий Осиёдаги энг қадимий чолғу асбобларидан бири эканлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, рубоб Марказий Осиё минтақаси халқларини бирлаштирувчи омил эканлиги таъкидланди. У маданий ва ижтимоий ҳамжиҳатликни рағбатлантиради ва маданий алмашинув ҳамда бирдамликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

 

Бу санъат турининг ҳам сифатли таълим, гендер тенглиги, инклюзив иқтисодий ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши мамнуният билан қабул қилинди.

 

Қўмита ташаббускор мамлакатларда рубоб ясаш ва чалиш санъатини миллий ва халқаро асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва янада оммалаштириш бўйича кўрилаётган ҳамда режалаштирилган амалий чора-тадбирларни юқори баҳолаган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Рубоб ясаш бутунжаҳон маданий мероси деб эътироф этилди | Zamon.uz