Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди

Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга яқинлашди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига 37 млн 535 минг 605 кишини ташкил этган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

22 апрель куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион кишига етганди. 2024 йилнинг январ–октябрь ойларида мамлакатда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган. Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Оналар:

25 ёшгача — 309 664 нафар (39,5 фоиз)

25-39 ёш — 463 842 нафар (59,3 фоиз)

40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 фоиз)

Оталар:

25 ёшгача — 84 700 нафар (10,8 фоиз)

25-39 ёш — 645 434 нафар (82,4 фоиз)

40 ёш ва ундан катталар — 52 955 нафар (6,8 фоиз)

1 январ ҳолатига кўра доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилда Марказий Осиёда ўртача умр кўриш давомийлиги 71,8 ёшни ташкил этган, бу Осиё бўйича 2,4 йилга (74,2 ёш) ҳамда жаҳондаги ўртача умр давомийлигидан 7,9 йилга (79,7 ёш) кам.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.