Ўзбекистон

Ўзбекистонда барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда

Энергетика вазирлиги ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босим камайиши ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда

Энергетика вазирлиги кескин совуқ шароитида аҳолини узлуксиз энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги кунларда мамлакат ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Кунлик табиий газ истеъмоли ўтган ҳафтага нисбатан 20 фоизга, электр энергияси истеъмоли эса 15 фоизга кўпайди.

 

Энергетика вазирлиги совуқ кунларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун 1600 дан ортиқ кеча-кундуз ишлайдиган гуруҳ ташкил этилганини маълум қилди. Ушбу гуруҳлар зарур транспорт воситалари ва захира ускуналар билан таъминланган:

 

  • электр таъминоти компанияларига 877 та автотранспорт ва 450 та махсус техника;

 

  • газ таъминоти компанияларига 220 та автотранспорт, 259 та махсус техника ва 567 та пайвандлаш аппарати берилди.

 

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия билан таъминловчи иншоотлар 24 соатлик иш режимига ўтказилди. Ишларнинг бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилди. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вақти ўтган йилга нисбатан 3−3,5 соатдан 1−1,5 соатга қисқартирилди, дейилади хабарда.

 

"Oлдинги йилларда генерация қуввати танқислиги туфайли мажбурий чекловлар киритилган бўлса, янги ишга туширилган қувватлар ҳисобига жорий йилда чекловлар киритилиши бартараф этилди", — деб таъкидлади вазирлик.

 

Табиий газга бўлган талабнинг кескин ошиши газ узатиш тизимининг максимал қувватда ишлашига, жумладан, ер ости омборларидан максимал кунлик газ олиш ва тармоққа узатилишига қарамай, газ қувурларидаги босимнинг пасайишига олиб келди, дейилади хабарда.

 

Энергетика вазирлиги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) газ билан таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилади. Шу боис ҳокимиятлар билан ҳамкорликда графиклар ишлаб чиқилди, унга кўра, истеъмоли юқори бўлган айрим ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Таъкидланишича, ҳокимиятлар ушбу чекловлар ҳақида аҳолини ўз вақтида расмий саҳифалар орқали хабардор қилади.

 

Электр таъминоти билан боғлиқ саволлар учун 1154 қисқа рақамига ёки @HETadmin орқали Телеграмда мурожаат қилиш тавсия этилади. Газ таъминоти бўйича саволлар учун 1104 ва 104 рақамлари, шунингдек, @hududgazmurojaat_bot Телеграм боти мавжуд.

 

Вазирлик истеъмолчилардан «биринчи навбатда кўрилаётган чораларга тўғри муносабатда бўлишни» сўради ва уларни қуйидагиларга чақирди:

 

  • электр қурилмалари ва иситиш мосламаларига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

 

  • ресурслардан имкон қадар самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш;

 

  • ностандарт, энергия самарасиз қурилмалардан фойдаланмаслик;

 

  • қурилмалардан фойдаланилмаётган вақтларда уларни тармоқдан ажратиб қўйиш;

 

  • ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилаётган тавсияларга қатъий риоя қилиш.

custom img

Ўзбекистонда фаолият юритаётган газеталар сони 15 йилда 430 тага камайди

2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 219 та газета фаолият юритмоқда.

custom img

Жазирама сабаб Хоразмдаги барча давлат боғчалари вақтинча ёпилади

14 июлдан бошлаб вилоятда ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

custom img

Икки кичик сайёрага ўзбекистонлик олимлар номи берилди

Халқаро астрономик каталогларда эндиликда (131358) Камолергашев ва (121339) Отабекбуркҳонов номли астероидлар расман қайд этилди.

custom img

Абитуриентлар учун кириш тест синовлари саналари эълон қилинди

ОТМга кириш тестлари 10 кун давомида икки сменада ўтказилади.

custom img

Тожикистондан йилига 700 минг тонна темир хомашёси олиб келинади

Шавкат Мирзиёев металлургия саноатининг хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарёда ҳам темир захиралари борлиги прогноз қилинмоқда

Хусусий металлургия корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 миллион долларлик махсус компания ташкил этилиб, импорт хомашё биржа орқали реализация қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Бекободда замонавий Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга туширди

Янги мажмуа йилига 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 1 200 та янги иш ўрни яратади.

custom img

Экология қўмитаси аномал иссиқ кунлари муносабати билан огоҳлантириш билан чиқди

Жазирама инсонлар билан бирга яшил ҳудудлар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"