Самарқанддаги корхонада 259 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудидаги “X-X.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Х. электр қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 259,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







