Ўзбекистон

Тошкентдаги бозорда сотувчилар жанжаллашди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентдаги бозорда сотувчилар жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 16 декабрь куни соат 09:45 ларда Бектемир туманидаги бозорлардан бирида сотувчилар — 1982 йилда туғилган Н.T., 1984 йилда туғилган Н.M. ва 1973 йилда туғилган A.A.лар ўзаро жанжаллашган. Ушбу ҳуқуқбузарликни тўхтатиш мақсадида бозор ҳудудида хизмат олиб борувчи профилактика инспектори И.Гулямов ҳодиса жойига етиб борган. Бироқ фуқаро Н.T. ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, безорилик хатти-ҳаракатини давом эттирган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар A.A. ва Н.M.лар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), фуқаро Н.T. 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, суд томонидан жарима жазоси тайинланган.

 

custom img

Фарғонадаги боғчада болани юқори кучланишли ток урди

Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етган.

custom img

Тошкентнинг 9 та ҳудудида янги жамоат парклари барпо этилади

Президент пойтахтда урбанизация жараёнлари ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Тошкент-Душанбе йўналишида давлат автобуси қантови йўлга қўйилди

Қатновлар ҳозирча ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

custom img

Мексика ҳукумати Илон Маскни судга бермоқчи

Бунга миллиардернинг Мексика президентини танқид қилгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фош этилди

Сўнгги 40 кун ичида Зангиота туманида наркотик моддалар билан боғлиқ 16 та жиноят аниқланган.

custom img

Жиззахда фуқаро муштлашув ортидан машинасидан айрилди

Эркак зарарни тўламагани учун унинг номидаги машина МИБ орқали хатланди.

custom img

Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Қашқадарёда ота алимент ўрнига 3 хонали уй берди

Шу тариқа фарзандларнинг вояга етгунга қадар бўлган алимент тўловлари бартараф этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"