Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
Бу бўйича буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кеча, 17 декабрь куни “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:
— крипто-биржа учун – 73 400;
— майнинг-пул учун – 3 000;
— крипто-депозитарий учун – 7 000;
— крипто-дўкон учун – 3 700.







