Сергелида йўловчи автобус ёниб кетди
Воқеа жойига 2 та қутқарув экипажи жалб этилган.

Бугун, 19 декабрь куни соат 11:51 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида автобусда ёнғин содир бўлган.
Маълум қилинишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 11:55 да ҳодиса жойига этиб бориб, ёнғин соат 11:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







