Ўзбекистон

Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Президент Ўзбекистон томони "ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини" таъкидлади.

Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, мулоқот давомида икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

 

Россия президентининг матбуот хизматига кўра, телефон мулоқоти Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилган.

 

"Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши алоҳида таъкидланди", — дейилади Кремл хабарида.

 

Давлат раҳбарлари асосий эътиборни терроризмга қарши курашиш соҳасида икки давлат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга қаратган.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Владимир Путинни "Жонли мулоқот" ва йил якунлари бўйича катта матбуот анжумани муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди. Тергов маълумотига кўра, қўлбола портловчи қурилма уй подъезди ёнида турган электр самокатга ўрнатилган.

 

18 декабр куни Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олди. У сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган.

 

Тошкентда ҳаво сифати: туннинг иккинчи ярмида яхшиланиш кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: туннинг иккинчи ярмида яхшиланиш кутилмоқда

28 ноябрь тонгига бориб ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар миқдори камайиб, ҳаво сифати яна мўътадил даражага қайтади.

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

Унда 1500 нафар делегат иштирок этади.

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева хорижий делегацияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Шаҳарнинг биринчи босқичи доирасида эса 50 миллиард долларлик лойиҳаларни рўёбга чиқариш режалаштирилган.

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Сенаторлар хорижий давлат ва жамоат арбоблари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилот вакилларини Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Бунда ўзгариш реал иқтисодий ўсиш эмас, статистик маълумотларнинг тўлиқроқ шакллантириш ҳисобига рўй берган.

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.