Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз тартиб жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди ҳукуматининг Пекиндаги ваколатхонаси вакиллари билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз тартиб жорий этилиши мумкин

Ваколатхонанинг Иммиграция ишлари бўйича раҳбари Вонг Вей-ки Ксариер билан консуллик – ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар, Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудида мавжуд миграция қоидалари, хусусан икки томонлама сайёҳлик алмашинувини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

 

Музокаралар чоғида, шунингдек, Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудининг виза сиёсати, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда хитойликлар, шу жумладан, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари – Ҳонгконг ва Макао фуқаролари учун 10 кунгача визасиз режим амал қилиб келаётгани таъкидланди. Шунингдек, жорий йил 1 декабр куни Чэнду шаҳрида "Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисида"ги битим имзоланганлиги маълум қилинди. Ҳозирда мазкур ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички ҳуқуқий процедураларидан ўтказилаётгани қайд этилди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони ўз фуқаролари учун Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди билан виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувга эришишни мақсад қилгани билдирилди.

 

"Ҳонгконг томони ҳам Ўзбекистон билан барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалий натижадорликни ошириш, хусусан, ўзаро фуқаролар алмашинувини кенгайтириш ва туризм соҳасини изчил ривожлантиришдан бирдек манфаатдор", — деди у.

 

Соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонга Ҳиндистондан олиб келинадиган гўштнинг ҳалоллиги назорат қилинади

Ўзбекистон мутахассислари Ҳиндистонга бориб, ҳайвонларни сўйиш ва гўштни тайёрлаш жараёнларида иштирок этади.

custom img

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликнинг янги уфқлари

Икки давлат тадбиркорлари металлургия, фармацевтика, агросаноат ва экспорт йўналишларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекордлари қайд этилди

30 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар янгиланди.

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"